15:35 / 05.07.2017
5519

Комилов: Терроризм саноқли давлатлар эмас, барча мамлакатлар муаммоси

Фото: "Кун"

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубда ўтказаётган жонли мулоқоти доирасида айрим хорижий мамлакатларда террорчилик актларини содир этган ўзбекистонликлар хусусида фикр билдирди. 

Унинг баёнот беришича, халқаро терроризмга қарши кураш ва бу иллатнинг олдини фақатгина Ўзбекистон ёки бошқа айрим давлатлар эмас, балки дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларининг бирдек муаммосидир.

Комиловга кўра, баъзи давлатларда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган террорчиларни ва уларнинг ўзбекистонлик эканини муҳокама қилиш ўрнига халқаро терроризмга қарши кураш муаммосига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. 

Top