Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги сув тошқинлари туфайли 44 киши бедарак йўқолди
Фото: Синьхуа
Марказий Хитойнинг Хунань провинциясида кучли ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинлари туфайли 44 киши бедарак йўқолди. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, 815 нафарга яқин киши, яъни минтақанинг 56 фоиз аҳолиси табиий офат натижасида моддий талофат кўрган.
Мамлакат жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида сув тошқинлари натижасида 20 киши ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди. 20 мингга яқин уйлар вайрон бўлди ёки зарар кўрди.
22 июндан 1 июлга қадар Хунань провинциясида кучли сел ёмғирлари туфайли ҳукумат 260 мингдан зиёд кишини эвакуация қилди.
Ёмғирлар туфайли Сянцзян ва Цзянцзян дарёлари сатҳи кўтарилди. 1 июль куни тўғонга шикаст етиши эса вазиятни янада мураккаблаштирди.
Хуайхуа шаҳрида эса 30 июнь куни сув тошқинлари натижасида 58 минг кишини эвакуация қилинди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
21:57 / 03.05.2026