09:45 / 07.07.2017
18721

Путин Ҳамбургда

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида иштирок этиш учун Германиянинг Ҳамбург шаҳрига келди. Россия раҳбари саммит доирасида ўндан ортиқ давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Саммит 7-8 июль кунлари мобайнида бўлиб ўтади. Россия президенти турли мавзуларга бағишланган ишчи йиғилишларда ва терроризмга қарши кураш масаласидаги учрашувларда қатнашади.

Бу саммитдаги асосий воқеа Путиннинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви бўлиши кутилмоқда. У Франция, Германия, Туркия, Япония ва Австралия раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Саммит арафасида Германиядаги Handelsblatt газетаси Путиннинг халқаро майдондаги ҳамкорлик ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолани чоп этди. Путиннинг фикрича, G20 ўтган йиллар мобайнида кўплаб масалаларни ҳал қилди ва молиявий-иқтисодий инқирозлар оқибатларига қарши курашишда муҳим аҳамият касб этди.

Мавзу
Ҳамбургда G20 саммити

7-8 июль кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида G20 саммити бўлиб ўтади. Ҳар йили ўтказиладиган саммитда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади

Барчаси
Top