Абдулла Арипов ХХР қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашди
Бош вазир Абдулла Арипов ХХР қишлоқ хўжалиги вазири Хань Чанфу билан учрашди, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилишди. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Хань Чанфу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарига ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг саломини етказди. Вазир яқинда Пекинда юксак даражада ўтган "Бир макон - бир йўл" доирасидаги Форум давомида икки мамлакат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказишгани, унинг бу сафарги ташрифи эса ана шу музокараларни ҳаётга тадбиқ этиш ва қишлоқ хўжалигида икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни рағбатлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
Хань Чанфу ХХР ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига инвестиция киритиш, агросаноат парклари қурилишини фаол рағбатилантириш, биргаликда халқаро намунавий чорвачилик майдонини яратиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, қишлоқ хўжалиги фан ва технологиялари ҳамда гуманитар алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки мамлакатдаги қишлоқ хўжалигини ҳамкорликда ривожлантириш учун технологик қўллаб-қувватлаш ва бозор майдонини таъминлашга доир ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Абдулла Арипов, ўз ўрнида, Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги ривожига катта эътибор қаратаётгани, ХХР тажрибасини ўрганмоқчи экани ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, пахтачилик, аквамаданият ва ипакчилик каби соҳаларда Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш ва фермерлар даромадини оширишга умид боғлаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
13:23 / 19.11.2024
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
18:33 / 04.11.2024