Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда қутқарув ишлари билан шуғулланадиган биринчи “дрон-катер” сувга туширилди
Хитойнинг Анхой вилоятида дарёлар, кўллар ва денгизларда мустақил ҳаракатланиши мумкин бўлган илк қутқарув катери сувга туширилди. У бу ердаги сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлган йирик сув ҳавзасида хизмат олиб боради.
Қутқарув дрони ишлаб чиқарувчиларнинг аниқлик киритишича, катер бортида инфрақизил сенсорларга эга камералар ҳам ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида қайиқ сувда ҳаракатланувчи кишиларни излаб топиши мумкин. Дрон-катер барча сузаётган кишиларни аниқлагач, уларни жиддий кузата бошлайди. Агарда кимдир узоқроқ масофага сузиб кетса, катер киши қаерда жойлашганини дарҳол аниқлашга ҳаракат қилиб, маълумотлар ва қўмондонлик марказига тревога белгисини юборади ҳамда қутқарувчилар бригадасини чақиради.
Катер ишлаб чиқарувчиси Ю Яндаонинг аниқлик киритишича, Хитойда аввал бундай қурималар ясалмаган бўлиб, бунга хитойлик мутахассисларда қайиқни бу даражада бошқариши мумкин бўлган ДТни яратиш учун тажриба етишмагани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026