Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда яна 105 IT-мутахассис Гулен билан алоқадорликда айбланди
Истанбул прокуратураси мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотига алоқадорликда айланган 105 нафар IT-мутахассисни ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги прокуратурадаги манбага асосан хабар тарқатди.
Таъкидланишича, амалиёт мамлакатнинг 8 вилоятида ўтказилмоқда, 52 киши қўлга олинди, улар орасида Туркия илмий-технологик тадқиқот кенгаши ходимлари ҳам бор. Уларнинг бари ByLock дастури фойдаланувчилари ҳисобланади. У, турк ҳукумати тахминига кўра, FETO аъзолари томонидан шифрланган хабарларни алишишда ишлатилади.
Туркияда мухолиф Халқ-республика партиясининг якшанба куни бўлиб ўтган кўп минг сонли митингидан сўнг қўлга олинган Гуленнинг эҳтимолий тарафдорлари сони янада ошди. Куни кеча Анқара прокуратураси ҳукумат девонининг собиқ ва амалдаги ходимларидан 43 нафарини қўлга олиш учун ордер берди. Улар ҳам FETO’га алоқадорликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026