Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир кунда 8 та ЙТҲ юз берди, 9 инсон жароҳатланди
Фото: Facebook/Водители Ташкента
2017 йилнинг 11 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 9 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 11 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1722 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 462 тасини қўпол турдаги, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 11 июль куни жами 877 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 433 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 444 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
10:48
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026
5 йил давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолди – ЙҲХХ
12:40 / 14.01.2026
Мирободда Kia ва Tracker-2 тўқнашди, 3 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди
12:08 / 14.01.2026