CNN бошловчиси АҚШ мадҳиясини Францияники билан адаштириб юборди

Фото: Washington Examiner
Американинг CNN телеканали бошловчиси Поппи Харлоу АҚШ мадҳиясини Францияники билан адаштириб юборди, деб хабар бермоқда Fox News. Жонли эфирда АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг франциялик ҳамкасби Эммануэль Макроннинг Париждаги учрашувини шарҳлар экан, журналист аёл телетомошабинларга Франция мадҳиясини тинглашни таклиф қилган. Бироқ, бу пайтда АҚШ мадҳияси янграётган бўлган.
- Келинг Франция мадҳиясини бироз эшитамиз, - деди Харлоу ва жим бўлиб қолди, бир неча сония ўтиб эса ўз хатосини тўғирлашга шошилди. – АҚШ мадҳияси, Америка миллий мадҳияси, демоқчи эдим. Келинг тинглаймиз.
Ҳодисадан дарғазаб бўлган Fox News телеканали бошловчиларининг таъкидлашича, Харлоу кадр ортида кимдир унга хатосини шивирлаб айтганидан сўнг буни пайқаган. Шунингдек, улар CNN’ни "фейк янгиликлар"ни тарқатишда айблашди.

Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
-
Тошкентда "БМТ-аёллар" тузилмасининг офиси очилди
Ўзбекистон | 15:40
-
Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди
Ўзбекистон | 15:30
Мавзуга оид

15:30
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади

14:50
Келлог: АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари тайёр бўлди

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

20:04 / 03.06.2025