Жаҳон | 11:53 / 17.07.2017
6576
1 дақиқада ўқилади

БАА айбловни рад этди: "Қатарга киберҳужумни биз ташкиллаштирмаганмиз"

Бирлашган Араб Амирликларининг АҚШдаги элчиси Юсуф ал-Утайбанинг маълум қилишича, БАА Қатар давлат янгиликлар агентликларига киберҳужумни ташкиллаштиргани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«The Washington Post’нинг хабари ёлғон. БАА ушбу мақолада кўрсатилган киберҳужумда ҳеч қандай ўрин тутмаган», - дея дипломатнинг баёнотидан иқтибос келтиради БААнинг АҚШдаги элчихонаси Twitter’даги саҳифада.

Аввалроқ The Washington Post газетаси Америка разведка ҳамжамиятидаги манбаларга асосан, БАА Қатар ОАВга киберҳужумни ташкиллаштиргани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид