Жаҳон | 09:31 / 17.07.2017
9437
1 дақиқада ўқилади

Қатар ОАВга ҳужумни БАА ташкиллаштиргани маълум қилинди

Фото: ndtv.com

Қатар давлат ахборот агентлигига ҳужум Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ташкил этилган. У Форс кўрфази давлатлари ўртасида инқироз келтириб чиқарган. Бу ҳақда The Washington Post Америка разведкасидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, америкалик разведкачилар олинган маълумотни таҳлил қилиб, БАА ҳукумати аъзолари 23 май куни ҳужум режаси ва уни амалга оширишни муҳокама қилишганини тасдиқлашган.

Ҳужумнинг ўзи 24 майда юз берган. Бироқ, у БАА томонидан тўғридан-тўғри амалга оширилгани ёхуд улар бошқа томонга бу борада мурожаат қилишгани билан боғлиқ масала номаълумлигича қолмоқда.

Саудия Арабистони ва БАА май охирида Қатарнинг қатор сайтларини блоклаб қўйди. Қатар баёнотига кўра, блокланган янгиликлар хакерлик ҳужуми туфайли эълон қилинган, шунинг учун ҳақиқий эмас.

Мавзуга оид