Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек олимлари буюмларни лазер ёрдамида бириктириш учун қурилма яратишди
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ходимлари томонидан машиналар деталларининг турли ҳажмий моделларини сифатни назорат қилган ҳолда лазер ёрдамида қиздириб юқори аниқликдаги ўлчамларда бириктириш учун қурилма яратилди.
Қурилма таркибига базавий юзага эга бўлган станина, буюмни қаватма-қават шакллантириш учун таглик, лазер нурини буюм шакллантириладиган техник зонада фокуслаш имконини берадиган қилиб, станина тепасида жойлаштирилган лазер узели, лазер узелининг ҳаракатини бошқариш блоки киради.
Кукунсимон материални узатиш ва зичлаш воситаси туби йўқ бункер кўринишида бажарилган ҳамда станинанинг базавий юзасида горизонтал қайтма-илгарилама ҳаракатланиш ва буюмнинг функционал қатламини шакллантириш имконияти билан ўрнатилган.
Илҳом Хусаинов, Тимурбек Усманов, Вячеслав Ким, Валерий Кимларга ушбу фойдали модель учун тегишли патент топширилди.
Мавзуга оид
02:25 / 13.10.2025
2025 йилнинг энг яхши ихтиролари эълон қилинди
21:44 / 26.09.2025
NASA лазер ёрдамида хабарни 350 миллион км масофага узатди ва жавоб олди
18:14 / 07.09.2025
Ўзбекистонда ихтиро қилинган сурункали алкоголизмни даволовчи восита патентланди
14:25 / 03.07.2025