Жаҳон | 21:55 / 18.07.2017
4392
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ноутбукларни самолёт бортига олиб ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилди

АҚШ транспорт хавфсизлиги бошқармаси 17 июлдан эътиборан авиайўловчиларнинг қўл юкларида электрон қурилмаларни олиб ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ўзгариш Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси рейсига нисбатан ҳам жорий этилди. 

Шу билан Саудия Арабистони авиакомпанияси Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан парвоз қилувчи ҳамда шундай тақиқ бекор қилинган 9 та авиакомпаниянинг сўнггиси бўлди. Электрон қурилмаларни самолёт бортига олиб чиқиш бўйича тақиқ шу йилнинг март ойида жорий қилинган эди.

Бошқарма маълумотларига кўра, яқин орада Америка мулозимлари Саудия Арабистонига сафар қилиб, Вашингтоннинг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаби Саудия ҳукумати томонидан қанчалик бажарилганини текширади, деб хабар қилади Deutsche Welle.

Электрон қурилмаларни самолёт бортига олиб ўтмаслик бўйича тақиқ ушбу қурилмалардан фойдаланилган ҳолда терактлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган эди. 

Мавзуга оид