Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолёт бортида жойлашган жарроҳлик хонаси намойиш этилди
Сайёранинг энг олис бурчакларига ҳам олиб бориш мумкин бўлган мобиль жарроҳлик хоналари бир неча юзлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Россиянинг «Швабе» ҳолдинги Иннопром-2017 кўргазмаси доирасида янги, ноёб мобиль жарроҳлик хонасини намойиш этди. У Ил-96-400Т самолётининг бортида жойлашган.
Ишланма “Амиго” (Автоном мобиль интеллектуал гибридли жарроҳлик хонаси) деб номланди. Лойиҳани яратишда Тюмендаги гибридли жарроҳлик хонасининг стационар нусхаси асос қилиб олинди.

Жарроҳлик хонаси энг мураккаб операцияларни юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда бажариш имконини беради. Авиажарроҳлик хонасининг устун жиҳатларидан бири – барча ички аъзолар ва тизимларни тез ҳамда аниқ ташхис қилишни жарроҳлик амалиёти билан уйғун ҳолда бажариш, амалиётда бир неча жарроҳлар гуруҳининг турли анатомик соҳаларда иштирок этиши имконияти. Дунёда биринчи бор мураккаб операцияларни қурилма ва асбоб-ускуналарни самолёт бортига олиб чиқмасдан бажариш имкони пайдо бўлди.
Иннопром-2017 кўргазмаси доирасида жарроҳлик хонаси Ил-96-400Т самолёти бортида қандай жойлашиши кўрсатиб берилди. Мобиль жарроҳлик хонаси беморлар талаби билан ҳам парвозларни амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
19:03 / 29.10.2025