Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
Фото: Михаил Метцель/ТАСС
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, мамлакатда алоҳида миграция кодексини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш мумкин. У миграцияга доир барча масалаларни тартибга солувчи қонунчилик меъёрларини акс эттирган бўлар эди.
"Кавказ халқлари Россия конгресси" Олий кенгаши раҳбари Асламбек Паскачев Миллатлараро муносабатлар бўйича Кенгаш йиғилишида шу масалада ғояни илгари сурган. "Сизнингча, миграция кодекси зарурми?" – дея аниқлаб олган президент. Паскачев саволга тасдиқ жавоби берар экан, ҳозирда, бу йўналишда турли қонунлар борлигини, улар ҳар доим ҳам бир-бирига мос келмаслигини, уларни бирлаштириш зарурлигини айтган. "Яхши, ўйлаб кўрамиз", - деган Путин.
Аввалроқ, Россия ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари Александр Горовой Миграция кодекси ишлаб чиқилиши ҳақида сўз юритган эди.
Мавзуга оид
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
20:31 / 19.02.2026
Ўзбекистон Россияга узум етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди
14:31 / 19.02.2026
Мерц Путин билан муносабатлар нормаллашишини «деярли истисно этди»
12:08 / 19.02.2026