Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Орол денгизигача авторалли ўтказилади
Шу йилнинг 2-9 август кунлари дунёга машҳур Discover rallytour томонидан Тошкент шаҳридан Орол денгизигача бўлган оралиқда 4000 километрлик ралли бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Kruz.uz.
Энг муҳими, бунда истаган фуқаро қатнашиши мумкин, фақат иштирок этиш учун 1 850 000 сўм тўласа кифоя.
Мусобақа ташкилотчилари иштирокчиларга барча шароитлар билан қулайликларни яратишни ваъда қилишмоқда. Яъни, раллида ўз автотранспортларида иштирок этувчи фуқароларни саёҳат давомида техник ёрдам машиналари кузатиб боришади.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад - аввал дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган Орол денгизининг ҳозирги ҳолатини кўриш, инсонларнинг табиат бойликларидан унумсиз фойдаланишларининг оқибатларини дунёга танитиб, бундан тегишли хулоса чиқаришдир.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026