Жаҳон | 22:49 / 21.07.2017
8867
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг матбуот котиби ишдан кетди

фото: Doug Mills/The New York Times

АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот котиби Шон Спайсер истеъфога чиқди, деб ёзмоқда The New York Times манбасига асосланган ҳолда.
 
Спайсернинг ишдан кетишига тадбиркор Энтони Скарамуччининг Оқ уй коммуникациялар бўйича директори лавозимига тайинлангани бўлган, деб ёзади газета. Трамп Спайсерга ишни давом эттиришни таклиф қилган, бироқ у Скарамуччининг тайинланишини катта хато сифатида баҳолаб, ишдан кетишга қарор қилган. 

Энтони Скарамуччининг Спайсер ва Трамп маъмурияти раҳбари Райнс Прибус билан ҳам муносабатлари ҳавас қиларли эмас, деб ёзади The Washington Post газетаси.

Скарамуччи CNN телеканали кўрсатувларидан бирининг қаҳрамони бўлган эди. Кўрсатувда унинг Россия бевосита инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан учрашуви ҳақида сўз борганди. Телеканал сайтидан мақола ўчириб ташлангач, унинг муаллифлари ва муҳаррирлари ишдан кетганди. 

Шон Спайсер эса, матбуот котиби сифатида ишни бошлаганидан буён журналистлар билан келиша олмаган. 

Мавзуга оид