Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида шу туман Эски-Ҳаққулобод ҚФЙда яшовчи М.О жами 42 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини 175.000 сўмга сотаётганида ушланди.
Бу ҳақда Андижон вилояти матбуот хизмати хабар қилмоқда. Унинг яшаш уйи кўздан кечирилганда у уйининг омборхонасида 390 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаётгани аниқланган.
Тадбир давомида жами 432 грамм марихуана гиёҳванд моддаси далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026