Спорт | 11:56 / 21.07.2017
12678
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» Неймар туфайли аро йўлда қолди

«Барселона» Неймар бир қарорга келмагунча, трансфер амалиётларини тўхтатади. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.

Бироз олдинроқ «Барселона»нинг ушбу футболчиси «ПСЖ»га ўтиши 95 фоизга ҳал бўлгани ҳақида хабар тарқалганди.

Қайд этилишича, каталонияликлар жамоаси бразилиялик футболчи таркибда қоладиган бўлса, ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи сотиб олишни мўлжаллаган.

Агар Неймар кетишга қарор қилса, режаларни ўзгартиришга тўғри келади.

Бундан аввалроқ Париж клуби футболчи билан келишувга эришгани, аммо унинг нархи борасида музокаралар ўтказмоқчилиги хабар қилинганди. Футболчининг шартномасида 222 миллион евро миқдорида бадал пули белгиланган.

«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу  жамоа ҳужумчиси Неймарни, унга қизиқаётган «ПСЖ» клубига сотиш нияти йўқлигини билдирди.

У ҳеч бир клуб 222 миллион евро тўлай олмаслиги, бундай пулни тўлаш fair play қоидаларига тўғри келмаслигини билдирган.

Мавзуга оид