Жаҳон | 19:04 / 21.07.2017
5540
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Германия Туркияни “таҳдидлар” билан қўрқита олмайди

Фото: Russia Today

Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Германия Туркияни “таҳдидлар” билан қўрқита олмайди.

Бу ҳақда AFP Туркия президентининг баёнотига асосан хабар бермоқда.

“Германия Туркияни “таҳдидлар” билан қўрқита олмайди”, - дея ёзади агентлик.

Аввалроқ икки давлат ўртасида можаро юз берди. Бунга Туркияда немис ҳуқуқ ҳимоячиси Петер Штойдтнернинг ҳибсга олингани сабаб бўлди. 

Бундан аввал Германия ҳукумати Туркияга қурол етказиб беришни музлатиб қўйиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид