Испанияда Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари эксгумация қилинди

Фото: EPA
Испанияда машҳур рассом Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари эксгумация (мурдани суд-медицина экспертизаси учун кавлаб олиш) қилинди. Бу биологик материални олиш ва оталикка тест ўтказиш мақсадида рўй берди, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Рассомнинг қабрини очиш бўйича ишлар Фигарес шаҳридаги Дали театр-музейи ҳудудида амалга ошди.
«Суд-тиббий экспертлари Сальвадор Далининг қабрини очиб, ДНК намуналарини олишди. Энди суд жараёни доирасида оталикка тест ўтказилади», - деб ёзади нашр.
Далининг қизи сифатида ҳисобланиш, шунингдек, унинг меросига фолбин аёл Пилар Абель даъвогарлик қилмоқда. Унинг иддао этишича, онаси Антониа Мартинез де Аро рассом билан 1955 йилда бирга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, буюк рассом 1989 йилда 85 ёшида оламдан кўз юмган.
Аввалроқ Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари 20 июль куни эксгумация қилиниши хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Мавзуга оид

23:34 / 28.05.2025
Испанияда ИИВнинг собиқ давлат котиби жиноий гуруҳ иши доирасида ҳибсга олинди

13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда

18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди

18:13 / 20.05.2025