Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:40 / 22.07.2017
9055
1 дақиқада ўқилади
Америкалик генерал: АҚШ Сурияда қолиш учун қонуний асосларга эга эмас
Фото: AFP
АҚШ Сурияда қолиш учун қонуний асосга эга эмас, дея АҚШ махсус амалиётлар қўмондонлиги раҳбари генерал Рэймонд Томаснинг сўзларини келтиради РИА «Новости».
«Руслар: «Нима учун сизлар ҳали ҳам Суриядасиз?» деган саволни беришига оз қолди. Улар бунга жуда яқин турибди... Биз у ерга ҳақли равишда кирдик, бироқ руслар бундай ўйинни бошласа, биз қолишни истасак ҳам, қола олмаймиз. Улар (Россия) буни қилиши мумкин», - деган Томас.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбийларининг Сурияда қолишига ягона асос – терроризм билан курашдир.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш