Жаҳон | 07:37 / 24.07.2017
5828
1 дақиқада ўқилади

Эронда 5 киши метанолдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

Фото: AFP

Эрон жануби-шарқидаги Кермон вилояти Сиржон шаҳрида камида 5 киши метанолдан заҳарланиш қурбони бўлди. Бу ерда алкоголли ичимликлар ичиш тақиқланган, деб хаба қилмоқда РИА Новости. 

"Сиржонда 99 киши метанол (метил спирти)дан заҳарланган, шу пайтга қадар 5 киши ҳалок бўлди", — деган Эрон тез ёрдам раҳбари Пир Хусайн Куливанд. Унинг қайд этишича, 99 кишидан 35 нафари шифохонага ётқизилган. 

Куливанднинг маълум қилишича, қолганлар тез ёрдам олганларидан сўнг, шифохонадан уйларига юборилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид