Спорт | 15:25 / 24.07.2017
10057
1 дақиқада ўқилади

Неймар кузда янги фуқаролик олади

«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания фуқаролигини олади.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, сентябрь ойида 25 ёшли ушбу бразилиялик футболчи Испания конституциясига қасамёд қилади ва Испания паспортига эга бўлади.

Бразилия ва Испания ўртасидаги келишувга кўра, Испания ҳудудида камида 2,5 йил яшаган бразилиялик Испанияда фуқаролиги олиши мумкин бўлади.

Неймар каталонлар клубига 2013 йили «Сантос» сафидан келиб қўшилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид