Жамият | 09:17 / 24.07.2017
8761
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка ҳарбийлари очиқ денгизга оқиб кетган филларни қутқарди

Шри-Ланка ҳарбий-денгиз кучлари очиқ денгизга оқиб кетган иккита ёш филни қутқариш учун 12 соатлик махсус амалиёт ўтказди. Бу ҳақда Daily Mail нашри шри-ланкалик ҳарбийларга асосланган ҳолда ёзмоқда. 

Ҳайвонларни соҳилдан 1 км узоқликда, денгизда кўриб қолишган. Тахминларга кўра, ҳайвонлар Коккилай лагунасини кечиб ўтаётган бўлишган. 

Махсус амалиёт чоғида ғаввослар филларни арқонлар билан боғлаб, соҳилга тортиб келтиришган ва қўйиб юборишган. Уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаган. 

Хабарларга кўра, бу сўнгги вақтларда кузатилаётган иккинчи ҳодисадир. 12 июль куни Шри-Ланка ҳарбийлари очиқ денгизга оқиб кетган филни қутқаришган эди. 

 

Мавзуга оид