Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштиришда айблади
БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштириш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди.
«Биз Яқин Шарқни муҳокама қилиш учун ҳар ойлик йиғилишга келдик. Мураккаб ва охири кўринмаётган можаро кўплаб америкаликларни хафа қилмоқда, у мени хафа қилмоқда. Бироқ, ростини айтганда, Хавфсизлик кенгаши кўп ҳолларда Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирмоқда», - дея Хейлининг сўзларини келтиради ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, Хавфсизлик кенгаши Исроилга катта эътибор қаратмоқда ва Яқин Шарқдаги можаро ҳамда қотилликларнинг асосий айбдорларини тан олишдан бош тортмоқда. АҚШнинг фикрича, улар – Эрон ва Ливаннинг «Хезболлоҳ» қуролли гуруҳидир.
Аввалроқ Трамп Эронга “катта муаммолар” билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026