Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:03 / 26.07.2017
4341
1 дақиқада ўқилади
Францияда ёнғин туфайли 10 минг киши эвакуация қилинди
Фото: AP
Франция жануби-шарқидаги Вар департаментидан тахминан 10 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳолат ёнғин сабаб рўй берган ҳамда чоршанба, 26 июль кунига ўтар кечаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда AFP.
Хабарга кўра, Борм-ле-Мимоза туманида қайд этилган янги ўрмон ёнғини майдони 400 гектарга тенг.
«Камида 10 минг киши ёнғин тарқалиши туфайли эвакуация қилинди. Бу турар-жой ҳудуди бўлиб, унинг аҳолиси сони ёзда икки ёки уч баробарга ошади», - дея ўт ўчириш хизмати ходимлари баёнотини келтиради агентлик.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш