Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 43 киши умрбод озодликдан маҳрум этилди
Фото: Anadolu
Мисрда 43 киши умрбод озодликдан маҳрум этилди (ушбу давлатда бу 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига тенг). Улар 2011 йилда бош вазир маъмурияти биноси ёнида содир бўлган тартибсизликлар давомида рўй берган зўравонлик ҳолатларига алоқадор экани айтилмоқда.
“Анадолу”нинг Миср суд идораларидаги манбаларга асосан маълумот беришича, Қоҳира жиноий суди 43 нафар айбланувчини умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси ва тахминан 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортган.
Бу ишда айбланувчи сифатида ўтган тўққиз нафар болага ўн йил берилган, бир қиз эса беш йилга қамалди. 92 инсон оқланган.
Мавзуга оид
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
15:28 / 03.02.2026
Рафаҳ ўтказиш пункти қайта очилди: илк сафар қилувчилар ўтди
10:47 / 17.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
12:30 / 22.12.2025