09:00 / 27.07.2017
4232

Исроилда Al Jazeera телеканали ёпилиши мумкин

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маълум қилишича, Қатарнинг Al Jazeera телеканали эфирини Исроилда тўсиб қўйиш ва унинг мамлакатдаги офисини ёпиш ниятида. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

«Al Jazeera Ибодат тепалиги ёнида зўравон ҳолатларига ундашда давом этмоқда. Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорларига Al Jazeera’нинг Ал-Қудсдаги офисини ёпиб қўйиш ҳақида бир неча бор илтимос билан мурожаат қилганман», - дея ёзди Нетаньяху.

Унинг қўшимча қилишича, агарда бу рўй бермаса, телеканални Исроилдан чиқариб юборишга имкон берувчи қонунни ишлаб чиқади.

Аввалроқ Al Jazeera техник хато туфайли Саудия Арабистонида вақтинча ишлагани хабар қилинганди.

Top