Жаҳон | 10:46 / 27.07.2017
15407
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Як-12 самолёти қулади

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида Як-12 самолёти қулади, унинг бортида икки киши бўлган, деб хабар бермоқда РИА «Новости» республика инвестициялар ҳамда ривожланиш бўйича вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитасига асосан.

Таъкидланишича, «Казавиа» авиакомпанияси самолёти Жаркентдан 10 километр шимолда жойлашган Шўлакай қишлоғи яқинида қулаган.

Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлди. Рўй берган воқеа юзасидан тергов бошланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид