07:54 / 27.07.2017
3908

Тиллерсон АҚШ Давлат департаментидан кетишни режалаштирмаяпти

Фото: РИА "Новости"

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар давлат котиби лавозимини тарк этиш ниятида эмас, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Мен Давлат департаментидан ҳеч қаерга кетишни режалаштираётганим йўқ», - дея маълум қилди у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Давлат департаментида анча вақт қолиш ниятида. У АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўзаро муносабатларини «яхши» деб баҳолаган.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ давлат котиби истеъфога чиқмоқчи экани ҳақида хабар берганди.

Top