Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб коалицияси Ямандан Маккага қарата учирилган ракетани уриб туширди
Саудия Арабистони етакчилигидаги ҳарбий коалиция мусулмонлар учун энг муқаддас шаҳар – Маккаи Мукаррамага учирилган ракетани уриб туширди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, ракета Яман ҳудудидан учирилган ва шаҳардан 69 км жануброқда уриб туширилган. Коалиция мазкур ҳужумни "ҳусийларнинг ҳаж ибодатини амалга оширишга тўсқинлик қилишга уриниш сифатида баҳолади. У бу йил 30 августдан бошланади".
2014 йил августидан Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасида қуролли қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. 2015 йил мартида Саудия Арабистони етакчилигидаги араб коалициясининг Яманга бостириб кириши билан зиддият кучайди. Яман ҳуқуқ ва тараққиёт марказига кўра, 2015 йил баҳоридан мамлакатда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган. Уларнинг 2,4 мингги болалар, 2 мингга яқини аёллардир.
Мавзуга оид
07:59 / 27.01.2026
Замонавий урушдаги янги омил: 10 та энг қудратли ракета
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
07:24 / 12.01.2026