Ўзбекистон | 22:11 / 28.07.2017
7762
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони тараққиёт Фонди экспертлари Ўзбекистонда бўлди

Жорий йил 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Саудия Арабистони тараққиёт Фонди экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қўшма инвестицион лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказини барпо этиш ва уларни замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш”, “Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани қишлоқ аҳолисини ичимлик суви таъминотини яхшилаш” масалалари бўйича ўзаро музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, Республикамизнинг Тошкент шаҳри, Навоий ва Фарғона вилоятларида қишлоқ уй-жойлар қурилиши лойиҳасини йўлга қўйишда Саудия тараққиёт Фондининг иштироки масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Мавзуга оид