09:03 / 29.07.2017
7251

АҚШ коинот синовлари туфайли Эронга қарши санкциялар киритди

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди. Бунга Эрон томондан “Семурғ” ракета-ташувчисининг синовдан ўтказилгани сабаб бўлган. 

АҚШ молия вазирлиги Shahid Hemmat Industrial Group холдинги билан боғлиқ 6 та компанияни “қора рўйхат”га киритди.

“АҚШ ҳукумати гап коинот синовлари, хавф солувчи баллистик тизимлар яратилиши ёки Саудия Арабистонининг ҳусийлар томондан ракетадан ўққа тутилишини қўллаб- қувватлаш ҳақида бўладими, Эроннинг ракеталар учириш билан боғлиқ фаолиятига қаршилик кўрсатишни давом эттиради”, деб айтилган АҚШ молия вазирлиги хабарида.

Эроннинг коинот ракетаси орбитага 250 кг гача вазнга эга сунъий йўлдошларни олиб чиқа олади.

Top