Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди
Швейцариянинг Вале кантонида узунлиги деярли 500 метр келадиган пиёдалар учун мўлжалланган осма кўприк очилди. Бу кўприк дунё рекордини янгилаб, дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўпригига айланди, деб ёзмоқда 20 Minuten портали.
Кўприк қурилиши ҳомийларидан бири шарафига Чарльз Куонен деб номланган кўприк ер сиртидан 80 метр баландликдан ўтиб, Грэхен ва Церматт аҳоли пунктларини боғлайди. Унинг узунлиги 494 метрни, эни эса 65 см ни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, кўприк қурилишига 730 минг швейцар франки (750 минг доллар) сарфланган. Кўприкдан пиёдалар 29 июлдан фойдалана бошлаганлар.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026