Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядровий келишувдан чиқиш билан таҳдид қилди
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчининг маълум қилишича, Теҳрон агар зарар фойдадан кўра кўпроқ бўлса, ядровий келишувдан чиқади. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Арақчининг айтишича, “Эрон ядровий келишуви мамлакатга хизмат қилгунига қадар амал қилади”.
Шу билан бирга Арақчининг таъкидлашича, ядровий келишувнинг салбий томонлари ижобий томонларидан устун келса, Эрон келишувдан қўрқмасдан чиқа олади.
Арақчи шунингдек АҚШни келишув бажарилишига путур етказишда ва Теҳронни бунга жавобгар томон қилишга уринишда айблади.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролланишни назорат қилиш масалалари бўйича департаменти бошлиғи Михаил Ульянов АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича келишув доирасида ўз мажбуриятларини ёмон бажараётганини айтганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026