Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун 4G тармоғини ишга туширди
Энг йирик алоқа оператори Beeline Бухоро, Зарафшон ва Навоий абонентлари учун LTE тармоғи ишга туширилгани ҳақида хабар берди.
“Тўртинчи авлод тармоғи абонентларга хизматлар ва Интернет тезлигининг аввалдагидан ҳам юқори бўлган янги сифатини очди. Beeline бу жараёнда фаол иштирок этмоқда ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини LTE тармоғи билан қопламоқда”, — дейди Unitel’нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов.
4G тармоғининг ишга туширилиши билан Beeline абонентларида янада қулай имкониятлар пайдо бўлди: мобиль воситалар орқали HD-видеоларни томоша қилиш, йўлда онлайн-мусиқани тинглаш, «оғир» файллар билан узоқдан туриб ишлаш, юқори сифат ва тезликни талаб қиладиган видеоқўнғироқлар.
Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди.
Мавзуга оид
12:40 / 15.11.2024
Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:32 / 06.11.2024