20:07 / 01.08.2017
6497

Таиланд шимолидаги тошқинлар 11 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: РИА Новости

Мавсумий тошқинлар бирданига фожиали тус олган Таиланднинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида охирги 4 кун ичида 11 киши ҳалок бўлди, 3 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.  

Мамлакатнинг 77 та вилоятидан 19 тасидаги катта ҳудудлар фожиа ҳудуди деб эълон қилинган, бу ерда тошқинлар баландлиги 1,5-3 метрни ташкил қилган. Таиланд бош вазири генерал Прают Чан-Оча 2 август эрталаб шимол ва шимоли-шарққа маҳаллий маъмуриятлар ва фожиа ҳудудларида жойлаштирилган ҳарбий қисмларнинг аҳолига кўмак бериш бўйича саъй-ҳаракатларини шахсан сафарбар этиш учун жўнайди.

Таиланд ИИВнинг табиий фожиалардан огоҳлантириш маркази маълумотларига кўра, тошқин жанубга томон тарқамоқда ва яқин кунларда марказий вилоятларга етиши мумкин. Жойларда ҳарбийлар ва маҳаллий ҳукумат сувни яқин орадаги сув ҳавзаларига тортиб олиш бўйича ишларни ташкиллаштиришган, бироқ бир қатор вилоятларда тошқин тортиб олинаётган сув ташланаётган маҳаллий сув омборлари тўғонлари вайрон бўлгани сабабли кучайган.

Таиландда одатда май ойидан октябргача давом этадиган ёмғирлар мавсумида тошкинлар деярли ҳар куни юз беради, бироқ жорий йилда кучли давомий ёмғирлар уни одатдагидан анчагина хавфли кўринишга келтирди.

Жорий йилдан тошқинлар Таиланд билан қўшни давлатларда ҳам фожиали кўриниш олди. Мисол учун, Лаоснинг шимолий, тоғли қисмида жорий йилда тарихда илк марта тошқин оқибатида одамлар ҳалок бўлган.

Top