Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Венесуэлани хотиржамликка чақирди
Фото: Reuters
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва Венесуэлани хотиржамлик ҳамда қонунчиликка риоя этишга чақирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
У шу тариқа Кремль Венесуэладаги вазиятни қандай баҳолаётгани борасидаги саволга жавоб берган. Ушбу мамлакатда мухолифат 3 август куни таъсис йиғилишига сайловлардан сўнг норозилик акциясини ўтказишни режалаштирмоқда.
«Албатта, биз ҳаммаси расмий, қонунга риоя этилган ҳолда ўтишининг тарафдоримиз. Барчани хотиржамлик, қонунларга итоат этишга чақирамиз», - дея таъкидлаб ўтди Песков.
Аввалроқ Куба Венесуэлага қарши халқаро амалиёт бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
14:37 / 17.02.2026
Кремл: Женевадаги Россия делегацияси таркиби кенгайтирилади
14:08 / 17.02.2026
Россияга сотилмай қолган нефтни сақлаш учун ресурслар етишмаслиги таҳдид солмоқда
11:54 / 17.02.2026