Спорт | 14:38 / 02.08.2017
7442
1 дақиқада ўқилади

Неймар «Барса» машғулотларини ўтказиб юборди ва жамоадошларига кетаётганини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» футболчисига айланиш арафасига турибди.

Барселонадаги энг ишончли манбалардан бири саналган Гильем Балагенинг твиттерда ёзилишича, 25 ёшли бразилиялик футболчи Эрнесто Вальверденинг рухсати билан бугунги машғулотларни ўтказиб юборган ва жамоадошларига «ПСЖ»га ўтаётгани ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар молиявий фейр-плей шартларини чеклаб ўтиш мақсадида Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион евро товон пулини Қатардаги фондлардан бири орқали тўлашни режалаштирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид