Спорт | 01:40 / 02.08.2017
12470
1 дақиқада ўқилади

Фото: Неймар Барселонада мухлис билан жанжаллашиб кетишига бир бахя қолди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар яқинда Барселона яқинидаги тунги клублардан бирида ўта агрессив кайфиятдаги фанат билан гап талашиб қолди ва бу ҳолатда хавфсизлик ходимларни уларни ажратиш учун вазиятга аралашишга мажбур бўлди, деб ёзмоқда Sport.es. 

Воқеа «Барселона» АҚШ турнесига йўл олишидан олдинроқ, тунги клуб ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида содир бўлганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, агар хавфсизлик ходимлари ўз вақтида вазиятга аралашмаганда икки томон муштлашиб кетиши мумкин эди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид