Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Афғонистон ғарбидаги масжидга ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳридааги шиалар масжидига жангариларнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 29 кишига етди. 64 киши жароҳатланган. Бу ҳақда афғон ОАВларига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда.
1TV телеканали хабар қилишича, ибодат учун юзлаб кишилар тўпланган вақтда икки террорчи масжидга ҳужум қилган. Дастлаб жангарилар қўриқчиларни нишонга олишган, сўнгра масжид ичкарисига кириб, одамларни ўққа тута бошлаган. Улар би нечта гранатани одамлар тўдасига ирғитгач, ўзларини портлатиб юборган.
Ҳозирча, Афғонистондаги бирорта гуруҳ ушбу хуруж учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
13:47
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026