08:16 / 02.08.2017
13211

Тиллерсон Шимолий Корея ва Россия билан муносабатлар ҳақида фикр билдирди

АҚШ ва бошқа давлатларнинг Шимолий Корея билан музокаралар ўтказиши шарти шундан иборатки, Пхеньян ядровий қуролга эгалик қилиш ғоясидан воз кечиши керак. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди.

”Фикримизча, мақбул ёндашув – Шимолий Кореядаги тузумга тинчлик йўли билан босим ўтказишдир. Улар биз ва бошқа давлатлар билан музокаралар бошлаш истагини бу музокараларни бошлаш учун шарт Шимолий Корея ядровий қуролга ёки уни минтақадаги қаерга бўлмасин етказиш имкониятига эга бўладиган келажак йўқлигини англаган ҳолда намоён қилиши керак”, деб айтган Тиллерсон журналистларга.

29 июлга ўтар кечаси Шимолий Корея Япон денгизидаги Хоккайдо ороли томон янги баллистик ракета учиргани ҳақида хабар пайдо бўлди. Ракета Чагандо тоғли вилоятидан учирилган.

Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг янги ракетаси тахминан минг километр учиб, 3,7 минг километрлик максимал баландликка эришган.      

Тиллерсон, шунингдек, Россия ва АҚШ муносабатлари таранг ҳолдалигини ва келгусида ёмонлашиши мумкинлигини айтди.

“Сиз билгандек, Россия билан муносабатлар етарлича тарангдир», деб айтган Тиллерсон. 

У Москвага яқинда бўлиб ўтган сафари давомида ўзаро муносабатлар «тарихий минимум” даражада эканлигини айтганини эслаб ўтди.

“Бу муносабатлар янада ёмонлашиши мумкин”, деб қўшимча қилган Тиллерсон.

Top