Жаҳон | 18:10 / 04.08.2017
2931
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Туркиядаги 850 минг қочқинга молиявий ёрдам тақдим этмоқда

Туркиядаги 850 мингдан ортиқ қочқин ЕИдан ёрдам пулларини олмоқда. Бу ҳақда Associated Press Евроиттифоқдаги амалдорга асосан хабар берди.

Таъкидланишича, дастур 2017 йилнинг охирига келиб 1,3 млн.дан ортиқ қочқинга ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади.

Лойиҳа ўтган йилда имзоланган келишувдан сўнг ишга туширилган бўлиб, унга кўра ЕИ Туркияда яшовчи суриялик қочқинларга тахминан 3 млрд еврони ажратиши белгиланган. Анқара эса бунинг эвазига Брюсселга ноқонуний миграция билан курашда ёрдам бериши лозим.

ЕИнинг молиялаштириш амалга оширилаётган дастури кам таъминланган оилаларга дебет карталарни тақдим этади. Улар орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа ҳар кунлик эҳтиёжларга тўловни амалга ошириш мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар