17:40 / 04.08.2017
19624

Косон туманида қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 3 август куни ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти Косон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Косон тумани ИИБ томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган тадбир давомида, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, 2017 йил 25 июль кунидан буён қидирувда бўлган Косон тумани Майдаёбу қишлоғида яшовчи фуқаро Р.О. Чироқчи туман ҳудудида ушланди.

Top