Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда кучли портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
фото: trend.az
Озарбойжоннинг Сумгайит шаҳридаги 8-микротуманда жойлашган ётоқхонада портлаш содир бўлди. Бокунинг Trend ахборот агентлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида одамлар ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Гувоҳларнинг айтишича, бинонинг 3-қаватида кучли портлаш овози эшитилган, шундан кейин бинони ёнғин қамраб олган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари етиб келишган.
Айни вақтда ўндан кўпроқ одам тутун туфайли ис гази билан заҳарлангани маълум, улар шифохоналарга етказилганлар. Жароҳатланганлар орасида қутқарувчилар ҳам бор, улар айни вақтда ёнғин билан курашмоқдалар. Ҳозирча ёнғинни тўхтатишнинг иложи бўлмаяпти.
Қурбонлар борлиги маълум қилинган, бироқ уларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Воқеа сабаби ҳозирча ўрнатилмаган.
Мавзуга оид
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:47 / 18.04.2026