Латвияда юзни тўсувчи кийим кийиш тақиқланади
Латвияда жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг юзни тўсиб турувчи либосларини кийишлари тақиқланади. Бугун, 7 август куни республика адлия вазири томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун топширилди. ТАСС шу ҳақида хабар берди.
Матбуот анжуманида адлия вазири Дзинтарс Расначс бу қонун лойиҳаси профилактик характерга эга экани, у Латвия ҳамда Европа маданияти ҳимоясига йўналтирилганини таъкидлади.
"Латвияда бундай тақиқловни йўлга қўйиш зарур, зеро ҳозир мамлакатда юзини тўсиб юрувчи кишилар мавжудлигига доир гап-сўзлар тарқалмоқда. Бу тақиқловлар шунингдек республикага кирувчи кишилар ҳамда келгусида шу ерда истиқомат қилишни режалаштирган шахсларга ҳам тегишли. Бу одамлар Латвияда мавжуд қонун-қоидалар ҳақида билишлари керак", - деди у.
Чеклов ниқоб, дубулға, паранжи ва бурқа каби кийимларни ўз ичига олади. Адлия вазирининг таъкидлашича, агар инсоннинг юзини кўриш имкони чегараланган бўлса, унинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, юз ёпиқ ҳисобланади. Франция, Бельгия, Болгария, Миср, Нидерландия, Австрия мамлакатларида, шунингдек Германия, Швейцария, Испания ва Италиянинг муайян ҳудудларида ҳам шундай тақиқловлар йўлга қўйилган.
Латвия ҳукумати 22 август куни ушбу қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Мазкур чекловни бузганларни маъмурий жаримага тортиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин

21:42 / 18.03.2025
Латвия Россия ва Беларус чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпди

23:05 / 16.03.2025