21:32 / 07.08.2017
9360

Сингапурда қоронғида ёришувчи йўллар синовдан ўтказилмоқда

Фото: © twitter.com/JagielloPawel

Сингапур ҳамиша инновацион технологиялар билан машҳур бўлган. Маҳаллий ҳукумат аҳоли учун максимал қулай шароитлар яратишда давом этиб, ҳозирда куннинг қоронғи вақтида яхши кўриш учун ёруғланувчи йўлларни синовдан ўтказмоқда, деб ёзмоқда Life.

Узунлиги 400 метрлик йўл 4 та секцияга бўлинган, унинг ҳар бири турли материал: майда шағал тош, шағал ва ўт, ғовак бетон ва стронций алюминатининг яшил минераллари билан қопланган. Бу модда кундузи қуёш энергиясини ютиб, тунги вақт ёқимли нур таратади.

Ҳозирда Сингапур ҳукумати қандай қоплама хавфсизроқ ва барқарорроқ эканини аниқлаш мақсадида йўлни синовдан ўтказмоқда. Ҳукумат агентликлари эса аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиб, унинг натижаларига кўра йўл қопламаси учун мос материал танлаб олинади.

Top