Ўзбекистон | 12:00 / 09.08.2017
40232
2 дақиқада ўқилади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўзгарди

 

Актам Ҳайитов. Фото: bsca.by

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») собиқ директори Актам Ҳайитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар бўлди. Бу ҳақда «Кун.uz» манбаси хабар берди.

Актам Ҳайитов бу лавозимда бироз олдинроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис бўлиб кетган Азиз Абдуҳакимов ўрнини эгаллаган.

Актам Ҳайитов 2010 йил мартидан 2014 йил июлигача Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлиб ишлаганди (Мазкур вазирлик 2016 йил февраль ойида Меҳнат вазирлигига , жорий йилнинг май ойида эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўзгартирилган).

Ҳайитов 2014 йил сентябридан «Биокимё» акциядорлик жамиятида иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директор бўлганди. У 2016 йилнинг кузидан буён Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори сифатида иш бошлаганди. Энди у яна Меҳнат вазирлигига қайтди.

«Ўзстандарт» директори 8 ойда лавозимини тарк этди

Мавзуга оид