Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов Швейцариянинг янги тайинланган элчиси билан учрашди
2017 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливе Шавни қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.
Музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бечта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:20
Швейцарияда мамлакат аҳолиси сонини чеклаш тўғрисида референдум бўлиб ўтди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026