Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада “Дамас” ичида бўлган 4 киши тириклайин ёниб кетди (Видео)

6 август куни соат 20:30 ларда Фарғона вилоятининг Қува тумани Мингчинор қишлоғида “Дамас” машинасида тўрт киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда 1news.uz хабар тарқатган.
Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг маълумотига кўра, бу вақтда “Дамас” ва “Каптива” автомобиллари тўқнашиб кетган.
"Зарбадан сўнг “Дамас”да ёнғин юзага келди, унинг ичида автомашина ҳайдовчиси ва уч йўловчи бор эди. Натижада салоннинг ичида бўлган барча кишилар тириклайин ёниб кетди", - дея таъкидлаб ўтган ЙТҲга гувоҳ бўлганлардан бири.
Хабарда айтилишича, бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026